- info@brrsulaymon.com
- Душанба - Шанба 09:00 - 18:00
ҳтмл
Ишлаб чиқариш қуввати, диллерлар тармоғи ва экспорт йўналишлари
Бренд тарихи 2020-йилда атиги 2 киши ва 2 хил маҳсулот билан йўлга чиққан корхонамиз, бугун 300 дан ортиқ ходим ва 50 дан ортиқ маҳсулот турини ишлаб чиқараётган йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмимиз 120 миллион донани ташкил қилади, шундан 50 миллиони сим ювгич, 70 миллиони эса гупкалар.
Маҳсулотларимиз орқали тозалик маданиятини янги босқичга олиб чиқиш — ҳар бир мижозга сифатли, бардошли ва қулай тозалаш воситаларини тақдим этиш.
Юқори сифатли сим ювгичлар — 10, 13, 17 микрон, НЕЖ 100%, зангламас хусусиятга эга.
Турли зичликдаги гупкалар — 15 дан 26 гача зичликда, стандарт ва ғовакли (пори) турларда.
хИндивидуал буюртмалар — Сиз ҳоҳлаган дизайн, ўлчам ва материалда ишлаб чиқарамиз.
Маҳсулотларимиз Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мавжуд!
Сим ювгич — зангламас пўлат симдан спирал шаклда ўралган идиш ювиш воситаси. Сим қалинлиги микронда ўлчанади: 13 микрон нозик идиш учун, 16-17 микрон эса куйган қозон ва сковородка учун мўлжалланган. Тўғри танланган сим ювгич идишни тирнамайди ва ўртача 3-4 ҳафта хизмат қилади.
Гупка — полиуретан кўпикдан тайёрланган, устига абразив қатлам ёпиштирилган идиш ювиш воситаси. BRR Sulaymon Trade гупкаларида озиқ-овқатга яроқли (фоод-граде) елим ишлатилади, шу сабабли қатламлар сувда ажралмайди ва идишга зарарли модда ўтмайди.